Бокс. Жалолов чоракфиналда, яна уч боксчи ўз жангларида ғалаба қозонди
Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 7-куни ўтказилди. Якшанба кунги баҳсларда мухлисларнинг асосий эътибори ўзбекистонлик Олимпиада чемпионлари иштирокидаги жангларга қаратилди.
Куннинг дастлабки жангида -57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халоков австралиялик Чарли Сениорга қарши рингга кўтарилди. Баҳсда бухоролик боксчи яққол устунлик билан ғалаба қозониб, 1/8 финалга йўлланма олди.
Иккинчи баҳсда -75 кг вазн тоифаси вакили Аълохон Абдуллаев турнирдаги илк жангида хитойлик Менг Янг Жаога қарши рингга кўтарилиб, ғалабага эришди – 5:0.
Учинчи жангда эса Рио-2016 олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов -51 килограмм вазн тоифасида мусобақадаги 2-баҳсини марокашлик Саид Мортажига қарши ўтказиб, рақибига имконият қолдирмади – 5:0.
Энг кўп томошабин йиғилган куннинг вакилларимиз иштирокидаги 4-жангида энг оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов океаниялик Теремоанага қарши рингга кўтарилди. Токио олимпиадаси ғолиби рақибини 2-раунддаёқ техник нокаутга учратиб, чоракфиналга йўлланма олди.
ЖЧ-2023. Ўзбекистонлик боксчиларнинг 7 май кунги иштироки:
-57 кг. Абдумалик Халоков - Чарли Сениор (Австралия) – 5:0 ғалаба.
-75 кг. Аълохон Абдуллаев – Менг Янг Жао (Хитой) – 5:0 ғалаба.
-51 кг. Ҳасанбой Дўсматов - Саид Мортажи (Марокаш) – 5:0 ғалаба.
+92 кг. Баҳодир Жалолов - Теремоана Теремоана (Австралия) – 2-раундда техник нокаут.
8 май (душанба). Ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги жанглар анонси:
-54 кг: Ойбек Жўраев - Тамир Галанов (Сербия) (Б ринг, 14:55дан сўнг)
-92 кг: Лазизбек Мулложонов - Гиорги Тчигладзе (Грузия) (А ринг, 16:10дан сўнг)
-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев - Санжар Ташкенбай (Қозоғистон) (Б ринг, 18:10дан сўнг)
-60 кг: Мужибилло Турсунов - Муҳаммад Ҳамуд (Марокаш) (Б ринг, 19:10дан сўнг)
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Сагиндик Тагамбай (Қозоғистон) (А ринг, 20:10дан сўнг).
Мавзуга оид
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024
Исроил Мадримовнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди
10:17 / 22.09.2024