Жаҳон | 10:26 / 08.05.2023
9032
1 дақиқада ўқилади

Киев Россия қўшинлари Бахмут яқинида қайта гуруҳларга бўлинаётганини эълон қилди

Донбассдаги Россия кучлари қўшинларни қайта гуруҳларга бўлмоқда, янада илғор техникадан фойдалана бошлади ва оғир қуроллардан ўққа тутиш интенсивлигини оширди, дейди Украина Қуролли кучлари кучлари Шарқий қўшинлар гуруҳи қўмондони Александр Сирский. 

Фото: AP

Унинг сўзларига кўра, бу “душман ўз режаларини ўзгартирмоқчи эмаслиги ва Бахмутни назорат остига олиш ва ҳужум операцияларини давом эттириш учун барча имкониятларни ишга солаётганидан” далолат беради.

Сирскийнинг таъкидлашича, ҳозирда мудофаа кучлари Россиянинг Бахмут йўналишидаги режаларини барбод қилишга муваффақ бўлмоқда, аммо улар ҳали ҳам шаҳарни 9 майгача босиб олишга умид қилмоқда. 

"Бизнинг вазифамиз бунинг олдини олишдир", деди украиналик генерал-полковник.

Мавзуга оид