Жамият | 20:18 / 11.05.2023
35338
1 дақиқада ўқилади
Жиззахда ўғли ва хотинини ваҳшийларча ўлдирган йигит умрбод қамалди
Рашк сабабли содир қилинган жиноят жазосиз қолмади.
Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида ҳомиладор хотини ва 5 ёшли фарзандини ваҳшийларча ўлдирган 23 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди.
Аниқланишича, 2000 йилда Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган йигит ўзидан 7 ёш катта бўлган, шаръий никоҳда яшаб келган ҳомиладор хотини ҳамда фарзандини Жиззах вилояти, Заргар қишлоғидаги қирда ўлдириб, ёқиб юборган. Бунга аёлнинг хиёнат қилганини сабаб сифатида кўрсатган.
Йигит судда қилган ишидан пушаймон эканини айтиб, барчадан кечирим сўраган.
Суд ҳукми билан унга умрбод қамоқ жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
21:47 / 15.11.2024
Қотил гиёҳванд бўлган: 3 ёшли болани ўлдирган эркак устидан суд бошланди
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
18:12 / 09.11.2024
Бир чуқурдаги икки мурда – Пайариқдаги қотиллик тафсилоти
12:01 / 09.11.2024