Ўзбекистон | 11:23 / 11.05.2023
11508
1 дақиқада ўқилади

Мактаб директори ўринбосарларига қўшимча вазифалар юклатилди

Мактаб директори ўринбосарларига қўшимча вазифалар юклатилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,  Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи томонидан қўшма қарор қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

Унга кўра, республика бўйича 200 нафаргача директор ўринбосари ҳар чоракда (базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача) Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

Директор ўринбосари умумий ўрта таълим мактаблари директори ҳамда туман(шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бошлиғи лавозимларига тавсия этилади.

Шунингдек, директор ўринбосари лавозимига қўшимча вазифалар юклатилди:

  • таълим муассасалари ёшларининг маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Президентнинг беш муҳим ташаббуси доирасида танлов ва тадбирларни ташкил этиш, тўгараклар фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • 4-11-синф ўқувчилари ўртасида «Камалак» ва «Ёшлар иттифоқи» сардорлари фаолияти ҳақида тарғибот ишларини олиб бориш;
  • маҳалла ёшлар етакчиси билан ҳамкорликда мактабларда «Ёшлар дафтари»да яратилган имкониятлар тўғрисидаги тарғибот ишларини ташкил этиш.

Мавзуга оид