Тошкент вилоятида фермер хўжалиги раҳбари 320 минг долларга ер сотмоқчи бўлди
У келишилган пулнинг 20 минг долларини олаётганида қўлга тушди.
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ернинг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Тошкент вилоятида кузатилган ҳолатда Ўрта Чирчиқ туманидаги фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжаликнинг 80 сотих суғориладиган ер майдонини ҳокимият ва кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 320 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 20 минг долларни олган вақтида ушланган.
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро ҳам ўзганинг ишончига кириб, «Амузанг» ирригация тизимлари бошқармаси балансида бўлган 70 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 100 миллион сўм талаб қилиб, 6 минг доллар ва 32 миллион сўм олган вақтида ушланган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан олдинроқ, ДХХ Наманган ва Жиззахда ноқонуний ер сотаётган мансабдор шахсларни ашёвий далиллар билан қўлга олгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:28 / 18.09.2024
“Водород сулфиди юқори концентрацияда сизиб чиқиши кузатилмади” – Эковазирлик
13:34 / 18.09.2024
Бойсундаги конда яна авария кузатилди. Қурбонлар бор
13:14 / 12.09.2024
Тошкент вилоятидан яна 14 та маҳалла қисман Янги Тошкент ҳудудига ўтказилмоқда
12:08 / 12.09.2024