Иқтисодиёт | 23:10 / 15.05.2023
32338
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Евросиё тараққиёт банки аъзоси бўлиши мумкин

Банк Евросиё минтақаси мамлакатларида иқтисодиётни, савдо-иқтисодий муносабатларни ва интеграция жараёнларини ривожлантиришга қаратилган инвестиция фаолиятини амалга оширади. 

Ўзбекистон Евросиё тараққиёт банкига (ЕТБ) қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Осиё ва Тинч океани минтақаси тараққиёт институтлари ассоциацияси (ADFIAP) аъзолари – инвесторлар конференцияси чоғида ташкилот раҳбари Николай Подгузов маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, ЕТБ ва Ўзбекистон ўртасида музокаралар олиб борилмоқда ва кўплаб позициялар бўйича яқинлашув кузатилган. Шу сабабли, ҳозирги вақтда Ўзбекистон банкка қўшилиш учун энг реал номзоддир. 

Евросиё тараққиёт банки (Eurasian Development Bank, EDB) халқаро молия ташкилоти бўлиб, Евросиё минтақаси мамлакатларида иқтисодиётни, савдо-иқтисодий муносабатларни ва интеграция жараёнларини ривожлантиришга қаратилган инвестиция фаолиятини амалга оширади. 2006 йилда ташкил этилган, устав капитали 7 млрд долларга тенг. Банкнинг штаб-квартираси Олма-Ота шаҳрида (Қозоғистон) жойлашган. Шунингдек, Санкт-Петербург, Остона, Бишкек, Душанбе, Ереван, Минск, Москвада ваколатхоналари мавжуд. 

Мавзуга оид