Қримда Симферопол яқинидаги темирйўл портлатиб юборилди
Қримнинг Симферопол туманидаги темирйўлда эрталаб соат 8:20 да портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ғалла ортилган 5 та вагон издан чиқиб кетди, деб ёзади Baza Telegram-канали.
Унинг маълумотларига кўра, темирйўлнинг портлатиб юборилиши Бахчисарой яқинида содир этилган диверсия ҳисобланади.
Россия Федерацияси томонидан тайинланган Қрим «ҳокимияти» Севастопол ва Симферопол ўртасидаги темирйўл алоқаси тўхтатилгани ҳақида хабар берди.
«Крымская железная дорога» федерал давлат унитар корхонаси ҳодисага «тегишли рухсатга эга бўлмаган шахсларнинг темирйўл транспорти ишига аралашиши» сабаб бўлганини маълум қилди.
Май ойи бошларида Россияда инфратузилма объектларида портлашлар сезиларли даражада кўпайганди - беш кун ичида иккита нефт база ҳужумга учради, Брянск областида иккита поезд темирйўллардаги портлашлар туфайли издан чиқиб кетди. Кремл президентнинг Кремлдаги қароргоҳига дронлар орқали ҳужум қилишга уриниш бўлганини маълум қилди.
Мавзуга оид
20:08 / 25.09.2024
Тошкент – Москва йўналишида йўловчи поездлар қатнови қайта тикланди
16:16 / 25.09.2024
Тошкентдан Бухорогача тезюрар поездлар учун янги темирйўл қурилади — президент
11:41 / 20.09.2024
Даштобод темирйўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди
20:50 / 17.09.2024