Ўзбекистон | 11:00 / 18.05.2023
4342
1 дақиқада ўқилади

Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти Ўзбекистонда аудит текширувини ўтказмоқда

Ўзбекистонда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича назоратни ташкил этиш устидан навбатдаги аудит текширувини ўтказиш мақсадида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (IKAO) аудиторлари Ўзбекистонга ташриф буюришди.

Фото: Транспорт вазирлиги

Режага асосан, IKAO аудиторлар гуруҳи жорий йилнинг 17-29 май кунлари «Ўзавиация» агентлигида текширув олиб бориши, шунингдек, шу давр мобайнида Uzbekistan Airways ва унинг бўлинмаларига,  «Ўзаэронавигация» марказига, Panorama Airways ва Humo Air авиакомпанияларига, Гидрометеорология хизмати марказига ташрифи режалаштирилган.

IKAO аудиторлари Ўзбекистонда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш тизими ишлашини баҳолаш мақсадида комплекс текширув ўтказадилар, хусусан, ташриф доирасида авиакомпанияларда, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд аэропортларида IKAO стандартлари талабларининг амалий бажарилишини текширадилар.

Ушбу аудит фуқаро авиацияси соҳасида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш тизимини баҳолашнинг энг муҳим объектив воситаларидан бири ҳисобланади.

Жорий йилнинг 28 май куни IKAO аудиторлари гуруҳи томонидан текширув натижалари бўйича дастлабки ҳисобот тақдим этилади.

Мавзуга оид