Ўзбекистон | 17:41 / 23.05.2023
14346
1 дақиқада ўқилади

Косон туман ҳокимлиги ходими ушланди

У фуқародан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига талаб қилинган 3 млн сўмни олаётган вақтда қўлга олинган.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар беришича, ўтказилган тезкор тадбирда Косон туман ҳокимлигининг раҳбар котиби Ғ.Ғ. фуқаро Н.Ш.нинг 12 сотихли уй-жойининг кадастр ҳужжатларини танишлари ёрдамида расмийлаштириб бериш эвазига 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид