Жаҳон | 07:16 / 24.05.2023
22602
2 дақиқада ўқилади

Белгород губернатори: Мудофаа вазирлигига саволларим кўп

Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги жонли эфирда чегара ҳудудларида қуролли гуруҳнинг ҳужуми муносабати билан Мудофаа вазирлигига кўплаб саволлари борлигини айтди. 

Вячеслав Гладков / Фото: ABIREG

"Нима чегарада тешиклар бор? Агар бизда ҳамма нарса ёмон бўлса, Мудофаа вазирлигидан минтақа хавфсизлигини кучайтиришни сўраш мумкин эмасми?" - деб сўради трансляция томошабинларидан бири Гладковдан.

"Сизнинг фикрингизга қўшиламан, Мудофаа вазирлигига сиздан ҳам кўпроқ саволларим бор, Шунинг учун изоҳ беришни истамайман, чунки бу нотўғри деб ўйлайман", деб жавоб берди губернатор. 

"Йўл қўйилган хатолардан хулоса чиқаришимиз керак. Белгород вилояти аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш - барча ҳуқуқ-тартибот идоралари зиммасига олиши керак бўлган асосий вазифа", - дея қўшимча қилди у.

22 май куни Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков "Украина Қуролли кучларининг қўпорувчилик-разведка гуруҳи Грайворон тумани ҳудудига кирганини" маълум қилди. 

Айни пайтда, "Россия кўнгиллилар корпуси" ўз жангчилари Россияда экани ва у ерда жанговар топшириқларни бажараётганини маълум қилди. Фаоллар Telegram’да Брянск ва Белгород вилоятларидаги қишлоқларга кираверишдаги йўл белгилари фонида бир нечта видеоларни жойлаштирган ва улар курашни давом эттираётганликларини билдиришган. 

Ўз навбатида, "Россияга озодлик" легиони Украина билан чегарага яқин ҳудудлар аҳолисини уйда қолишга ва "қаршилик қилмасликка" чақирди.

Мавзуга оид