Ўзбекистон ва Германия ишбилармон доиралари иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қиляпти
Ўзбекистон ва Германия ишбилармон доиралари иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини кенгайтиришни муҳокама қилмоқда.
Мамлакат Бош консуллиги ва Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси ҳамкорлигида миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари доирасида Германия ишбилармон доиралари билан амалий алоқалар ўрнатилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Хусусан, IHK Hanau савдо-саноат палатаси раҳбари Салих Тасдирек, MÜSIАD Hessen e.V уюшмаси раиси Муҳсин Айдин, Planquadrat, Matteco GmbH, Selfus компаниялари раҳбарияти билан музокаралар ташкил этилди.
Учрашувлар давомида Германия ишбилармон доираларига Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, хорижий сармоядорларга қулайлик ва имтиёзлар яратиш бўйича олиб борилаётган эътиборга сазовор чора-тадбирлар, солиқ ва божхона талабларини либераллаштириш, республиканинг илмий ва интеллектуал салоҳияти, хомашё ва кўп тармоқли саноат базаси, шунингдек, туризм соҳасига доир атрофлича маълумотлар тақдим этилди.
Мавзуга оид
16:50 / 21.09.2024
Германияда қочқинлар сони янги максимал кўрсаткичга етди
16:10 / 21.09.2024
Германияда Моцартнинг илгари номаълум бўлган асари топилди
13:30 / 21.09.2024
Германия иқтисодиёт вазири: VW ўз муаммоларини ўзи ҳал қилиши керак
14:50 / 20.09.2024