Ўзбекистон | 18:45 / 25.05.2023
10298
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ раҳбари «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси» бўлди

Тедрос Гебрейесусга махсус кўкрак нишони топширилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесусга «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишонини топширди. Бунга Ўзбекистон билан ЖССТ самарали ҳамкорлигини таъминлашга қўшаётган ҳиссаси ва беғараз ёрдами сабаб бўлгани айтилмоқда.

Кўкрак нишони Женевада ўтаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясида топширилди. Амрилло Иноятов Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришда кўрсатилаётган беғараз ёрдам учун Гебрейесусга миннатдорлик билдирган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

Қайд қилинишича, ЖССТ раҳбари ҳам юртимиз тиббиётида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, силга қарши кураш борасида амалга ошираётган ишлари бошқа давлатларга ўрнак бўлишини таъкидлаган.

Мавзуга оид