Жаҳон | 11:26 / 25.05.2023
10730
2 дақиқада ўқилади

Россия Киевга дронлар ёрдамида янги ҳаво ҳужумларини амалга оширди

Украина пойтахтидаги ҳаво тревогаси уч соатдан ортиқ давом этди. Украина ҳарбий-ҳаво кучлари 36 та камикадзе дронларнинг барчаси йўқ қилингани ҳақида хабар берди.

Фото: DW

Украина пойтахти Киев 25 май, пайшанбага ўтар кечаси яна Россия авиазарбаларига учради, деб маълум қилди Киев вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попко ўзининг Telegram-каналида. Унинг сўзларига кўра, зарбалар оммавий бўлган, Киевдаги ҳаво тревогаси уч соатдан ортиқ давом этган. Попко шунингдек, Киев бир неча марта ҳужумлар тўлқинига учраганини ва Россия, дастлабки маълумотларга кўра, Эронда ишлаб чиқарилган камикадзе дронлардан фойдаланганини айтди. 

Украина ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, Киевга 36 та учувчисиз учиш аппарати учирилган, уларнинг барчаси йўқ қилинган.

Украина расмийлари бошқа шаҳарларга ҳам ҳаво зарбалари берилгани ҳақида хабар қилди. Ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш, хусусан, Ривне, Лвив, Ивано-Франкивск, Одесса ва Черновиц вилоятларида янгради. 

Май ойи бошидан бери Россия яна тунда Киевни ўққа тута бошлади. Тўрт кун олдин Россия кучлари шаҳарга йирик ракета ҳужумини уюштирган эди. Сергей Попконинг сўзларига кўра, май ойида Киев 12 марта бомбардимон қилинди. 

Мавзуга оид