Жаҳон | 13:27 / 27.05.2023
13735
2 дақиқада ўқилади

Украина ОАВ: Валерий Залужний қарши ҳужум бошланганига ишора қилди

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний ўзининг Telegram-каналида «Ўзимизникини қайтариш вақти келди» видеоролигини эълон қилди, у кўплаб оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тезда тарқалди. 

Фото: BMV

Видеода украиналик аскарлар жанговар қасамёд келтириб, жангга тайёргарлик кўраётгани акс этган. Видео сўнггида ватандошларга Украина Қуролли кучлари сафига қўшилишга чақирув бор

Украина оммавий ахборот воситалари ушбу видеороликни қарши ҳужум бошланишига ишора сифатида баҳолади. 

Россия узоқ вақт давомида Европа хавфсизлигига таҳдид бўлиб қолади, деди Герҳард Шрёдернинг собиқ тарафдори, Германия собиқ ташқи ишлар вазири Йошка Фишер. 

«Хавфсизлик фақат Россия билан мумкин» деган эски формула энди ишламаяпти, энди «Россиядан ҳимояланиш» анча муҳимроқ», деди у 27 май куни Tagesspiegel нашрига берган интервьюсида. 

Фишернинг фикрича, келажакда Украина Европа хавфсизлиги масаласида ҳал қилувчи роль ўйнайди. «Украинанинг ўрни - Европа Иттифоқида, шунингдек, НАТОда», - дея таъкидлади у. Агар иттифоқнинг бир қисми бўлса, Украина учун хавфлар камаяди, деб қўшимча қилди сиёсатчи. 

Шу билан бирга, унинг тан олишича, Россиянинг Украинага қарши уруши «аламли сулҳ ва ҳеч бир томонни қониқтирмайдиган ҳудудий муросалар» билан якунланади.

Мавзуга оид