Ўзбекистон | 09:18 / 29.05.2023
15478
1 дақиқада ўқилади

Эрон авиакомпаниясининг Пекинга учаётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди

Теҳрон — Пекин йўналишида IRM079 рейсини амалга ошираётган Mahan Air авиакомпаниясининг самолёти Тошкентга фавқулодда учиб келди. 

Фото: Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports хабарига кўра, Самолёт 28 май куни маҳаллий вақт билан соат 23:20 да Тошкент аэропортига келиб қўнган.

Қўнишга юрак хуружига учраган йўловчи сабаб бўлган. Йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли экипаж муқобил аэродромга ўтишга қарор қилди.

Аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.

Мавзуга оид