Ўзбекистон | 15:55 / 29.05.2023
18740
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда университет қурилишида қўпол қоидабузарликлар аниқланди

Жиззах давлат педагогика университетининг янги қурилаётган биноси пойдеворидаги бетон ишлари лойиҳа талабларига мос келмаслиги ва бетон қуйиш ишлари сифатсиз бажарилгани аниқланиб, демонтаж қилдирилди.

Фото: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Жиззахда университет қурилишида қатор қоидабузарликлар аниқланди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Жиззах вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан “Боғишамол” МФЙ ҳудудида буюртмачи “Ягона буюртмачи хизмати” ИК томонидан қурилаётган Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университетининг янги 2,5 минг ўринли биносини қуриш объектида мониторинг ишлари ўтказилган.

Натижада объектда зилзилавий ҳудудларда қурилиш талабларига риоя қилинмагани натижасида пойдевор қисмида бажарилган бетон ишлари лабаротория хулосасига кўра, лойиҳа талабларига мос келмайди ва бетон қуйиш ишлари эса сифатсиз бажарилган деб топилган.

Қоидабузарликлар юзасидан масъул шахсларга инспекция томонидан ёзма кўрсатма берилган ҳамда сифатсиз бажаралиган бетон ишлари жойида демонтаж қилдирилган.

Мавзуга оид