Жаҳон | 09:36 / 30.05.2023
6286
1 дақиқада ўқилади

Украина энергетика тизими 40-50 фоизга яқин қувватини йўқотди

Украина энергетика тизими 2022 йилнинг октябридан 2023 йилнинг мартигача ракета ҳужумлари натижасида ўз қувватларининг тахминан 40-50 фоизини йўқотди, деди “Укрэнерго” раҳбари Владимир Кудрицкий Украинанинг Forbes журналига берган интервьюсида. 

Унинг сўзларига кўра, шикастланган объектларнинг қарийб 70 фоизининг фаолияти тикланган. 

“Бизнинг вазифамиз келаси қишгача имкон қадар кўпроқ энергия блоклари ва подстанцияларни қайта тиклашдан иборат”, — деди Кудрицкий.

Еврокомиссия вакили Тим Макфининг 25 май куни Брюсселда бўлиб ўтган брифингда маълум қилишича, Европа Иттифоқи энди Россиянинг қазиб олинадиган ёнилғисига қарам эмас. 

Охирги 12 ой ичида Европа Иттифоқи Россия ва унинг энергия манбаларидан мустақил бўла олишини кўрсатди, деди у.

“Россиянинг Европа Иттифоқига кўмир импорти тўхтади, нефт импорти жуда оз улушни ташкил этди ва Россия гази Европа Иттифоқи бозоридан тез чиқиб кетмоқда”, деди Макфи. 

Мисол учун, аввал РФ газ етказиб бериши Европа Иттифоқи импортининг тахминан 45-50 фоизини ташкил қилган. 2023 йил мартига келиб, бу кўрсаткич 8 фоизга камайди.

Мавзуга оид