Ўзбекистон | 10:37 / 31.05.2023
34525
2 дақиқада ўқилади

Ўқишни кўчириш учун қандай талаблар борлиги маълум қилинди

Ўқишни кўчириш учун аризалар 15 июлдан 5 августгача қабул қилинади. Бу борадаги тартиб ўтган йили қатъийлаштирилган.

Фото: Kun.uz

Ўқишни кўчириш учун қандай талаблар борлиги тўғрисида маълумот берилди. Ta'lim nazorati канали тегишли ахборот билан чиқди.

Хорижий ОТМдан кўчиришда талабгор йўналишига қараб ё тест, ё ижодий имтиҳон топширади. Ўтиш баллари ҳар йили 15 июлгача Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сайтида эълон қилинади.

Ўзбекистондаги бир ОТМдан бошқасига кўчириш учун эса фақат 2 та тоифа талабаларга рухсат бор:

  • талаба турмушга чиқса, турмуш ўртоғининг яшаш жойидаги ОТМга;
  • давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда фарзанди ёки турмуш ўртоғи тегишли раҳбар тавсияномаси билан ўқишини кўчириши мумкин.

Ўзбекистоннинг ўзидаги хорижий ва хусусий ОТМ талабалари ҳам давлат ОТМига ўтиш учун имтиҳон топширади. Ўтиш баллини тўплолмаганлар «супер-контракт» билан қабул қилиниши мумкин.

Абитуриентларга ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар «перевод»чилар учун амал қилмайди.

Ўқишни кўчириш учун аризалар 15 июлдан 5 августгача қабул қилинади.

Мавзуга оид