Ўзбекистон | 07:36 / 01.06.2023
13581
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 8 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири тан жароҳати олган.

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 8 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Жорий йилнинг 31 май куни соат 21:00 ларда Учтепа тумани ТҲАЙ - Заргарлик кўчалари кесишган чорраҳада 8 та транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.

Жумладан:

  • "КАМАЗ" юк машинаси;
  • "Лаcетти" автомашинаси;
  • "Спарк" автомашинаси;
  • "Лаcетти" автомашинаси;
  • "Спарк" автомашинаси;
  • "Лаcетти" автомашинаси;
  • "Нексия-3" автомашинаси;
  • "Матиз" автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида "Лаcетти" автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид