Ўзбекистон | 09:32 / 02.06.2023
9121
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Фарғона давлат университети Times Higher Education рейтингидан жой олди

Буюк Британиянинг нуфузли Times Higher Education - “THE” рейтинг агентлигининг бугун эълон қилинган рейтингида ФарДУ - 14 та индикатор бўйича юқори ўринларда эътироф этилди.

Унга кўра, Times Higher Education (Impact Rankings) – дунё университетларининг БМТ – “Барқарор ривожланиш мақсадлари”га (SDGs) мувофиқлигини баҳоловчи глобал рейтингда 14 та йўналиш бўйича Фарғона давлат университети юқори кўрсаткичлар билан 1000+  натижани қайд этди.

Олийгоҳ сифатли таълим бўйича 43,8 балл билан 601-800 ўринда эътироф этилгани - Фарғона давлат университети жамоаси томонидан  ёшларни илму-маърифатли қилиш, етук кадрларни тайёрлашда олиб борилаётган фидокорона меҳнат самарасини кўрсатиб берди.

Шунингдек, “University Impact Ranking-2023” натижаларида университет очликка барҳам бериш бўйича 41,8 балл билан 301-400 ўринда, тенгсизликни камайтириш бўйича 601-800, қуруқликдаги экотизимларини асрашда 401+, гендер тенглиги, муносиб иш ўринлари ва иқтисодий ўсиш ҳамда тинчлик, адолат, самарали бошқарув йўналишида 801+ ўринни эгаллаб тургани таҳсинга лойиқдир.

“THE” рейтингининг бу каби йўналишларидан 14 тасида юқори натижага эришган университет жамоаси янада янги марраларни кўзламоқда ва юқори поғоналарни эгаллашни режалаштирган.

Мавзуга оид