Техникум битирувчиларини ОТМга суҳбат асосида қабул қилиш тартиби ўзгариши мумкин
Техникум битирувчиларини ОТМга суҳбат асосида қабул қилиш тартибига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф ишлаб чиқилган. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бўлим бошлиғи Абдусамат Маманазаров маълум қилди.
«Ўтган йили техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлганди.
Аммо, жорий йилда ушбу тартибга бир қатор ўзгартирилиш киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган, ҳозирги кунда тасдиқланиши кутилмоқда. Бироқ ҳозирги вақтда бу тартиб амалда турибди, шу сабабли қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилмаган тақдирда техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар суҳбат асосида мос бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қилинади», деди у.
Техникум битирувчилари ОТМнинг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлган ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати ҳам эълон қилинган.
Мавзуга оид
18:42 / 11.12.2023
Техникумларда кредит-модул тизими йўлга қўйилади
14:48 / 08.11.2023
Коллеж, техникумларнинг вакант қолган ўринларига абитуриентлар қабули бошланди
12:31 / 25.08.2023
ОТМга тавсия этилган техникум битирувчилари орасида баҳоларни қалбакилаштириш бўйича 68 та ҳолат аниқланди
17:07 / 21.08.2023