Ўзбекистон | 14:42 / 09.06.2023
15992
2 дақиқада ўқилади

Абитуриентларга имтиҳон жавоблари чиққандан кейин йўналиш танлаш имкони берилиши мумкин

Кейинги ўқув йилларидан абитуриентларга ҳужжат топшираётганда эмас, имтиҳонга кириб, тест натижалари чиққандан кейин йўналиш танлаш имконияти берилиши мумкин. Олий таълим, фан ва инновациялар вазири мазкур тартиб устида иш бошланганини айтди.

Фото: KUN.UZ

Абитуриентлар тест натижалари маълум бўлганидан сўнг йўналишларни танлаш имкониятига эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда янги ўқув йилига оид ўзгаришларга бағишланган суҳбатда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов маълум қилди.

Вазир суҳбатда келгуси йиллардан ОТМларга қабулда кутилаётган ўзгаришлар масаласига ҳам тўхталди.

Бу ҳам янгилик бўлади. Ҳозир шунинг устида ишлаяпмиз. Ўқишга ҳужжат топшираётганда 5та йўналишни танлайди. Кейинги йилдан имтиҳондан ўтгач, тест натижалари чиққандан кейин йўналишларни танлаш имкониятини берамиз. Янги ислоҳот устида Молия, Меҳнат ва бандлик [ҳозирги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги] вазирликлари билан бирга бу ишларни режалаштиряпмиз”, – деди Абдураҳмонов.

Вазирнинг изоҳ беришича, бундай тартибга эҳтиёж абитуриентлар имтиҳонга яқин қолганда фикрини ўзгартириб, йўналишини ўзгартиришни сўраб қолиш ҳолатлари кўпайгани сабаб юзага келган.

Бу муаммолар бор, абитуриент йўналишини ўзгартиришини сўраб вазирликка мурожаат билан келган вазиятлар ҳам кўп бўлган. Шунинг учун янги тартиб ҳақида ўйлаяпмиз”, – деди вазир. 

Мавзуга оид