Ўзбекистон | 13:34 / 12.06.2023
11932
1 дақиқада ўқилади

Илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби такомиллаштирилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳужжат билан қуйидагиларга тааллуқли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

қўшимча ҳақни илмий ёки илмий-педагог ходимнинг асосий лавозими бўйича эгаллаб турган ставкасига мутаносиб равишда ҳар ойда ҳисобланадиган базавий лавозим маошига нисбатан белгилаш;

давлат илмий дастурлари лойиҳаларини кўриб чиқадиган илмий-техник кенгашларда ҳар бир аъзолик (иштирок этганлик) учун қўшимча ҳақ миқдорини лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача этиб белгилаш;

академик, ташкилий-бошқарув ва молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларида кузатув кенгашларининг қарорларига мувофиқ илмий даражага эга ходимларга бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қўшимча ҳақ тўлаш имкониятини бериш.

Ҳужжат 2023 йил 7 июндан кучга кирди.

Мавзуга оид