Ўзбекистонда кунлик ва соатлик электр энергияси истеъмоли бўйича рекорд янгиланди
Аномал иссиқ таъсирида Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли ҳажми бўйича рекорд кўрсаткичлар янгиланди.
13 июнь куни мамлакатда жами 231,7 млн кВт/соат электр энергияси сарфланди. Бу миқдор июнь ойи учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бундан бир йил муқаддам худди шу куни 202 млн кВт/соат электр энергияси ишлатилган бўлиб, ўсиш кўрсаткичи 14,7 фоизни ташкил қилмоқда.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бугун, 14 июнь куни соат 11:00 га қадар эса соатлик эҳтиёж ҳажми 11 080 МВтни ташкил қилди. 2022 йилнинг худди шу санасидаги ҳолат билан таққосланганда, 1600 МВт (15,4 фоиз) кўп электр токи сарфланган. Ушбу қувват деярли тўртта буғ-газ қурилмасининг ёки иккита «Тўрақўрғон» ИЭС қувватига тенг.
14 июнь санаси мобайнида суткалик электр энергияси истеъмоли 238-239 млн кВт/соатга етиши кутиляпти. Мазкур рақам 2022 йилнинг мос даврида қайд этилган истеъмол миқдоридан қарийб 30 млн кВт/соат ёки 14,8 фоиз кўп.
Электр энергиясининг юқори истеъмоли, айниқса, Тошкент шаҳрида кузатиляпти. 2021 йилнинг 13 июнь санасида пойтахт аҳолиси 7,6 млн кВт/соат ток ишлатган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилнинг худди шу кунида 17,08 млн кВт/соатни, бу йил эса 26,4 млн кВт/соатни ташкил қилган.
«Республикада ҳаво ҳароратининг аномал даражада исиши натижасида электр қурилмаларида ортиқча юклама туфайли юзага келиши мумкин бўлган носозликлар олдини олиш мақсадида электр энергиясидан тежамкорлик билан, шунингдек, совитиш қурилмаларидан ҳам имкон қадар оқилона фойдаланишни, зарур бўлмаганда, электр қурилмаларини тармоқдан ажратиб қўйишни сўраймиз. Бу билан барчамиз нафақат энергия ресурсларини сақлаб қоламиз, балки электр қурилмаларининг узоқ муддатга ишдан чиқишининг олдини ҳам олган бўламиз. Шу орқали энергия ресурслари барча истеъмолчиларга барқарор етиб боришига муносиб ҳисса қўшамиз», дейилади вазирлик маълумотида.
Мавзуга оид
10:09 / 07.11.2024
683 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
10:18 / 02.11.2024