Жаҳон | 17:14 / 14.06.2023
7594
2 дақиқада ўқилади

ЕИ деэскалация таъминланмагунча Косовони молиялаштиришни тўхтатди

Фото: AP

Брюссел бош вазир Альбин Куртидан бир неча бор талаб қилган - Сербия анклавларида деэскалацияни таъминлай олмагани учун Европа Иттифоқи Косовони молиялаштиришни тўхтатди. Бу ҳақда ЕИ ташқи ишлар хизмати вакили Петер Стано маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.

Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг юқори мартабали сиёсатчилари Косовога ташрифларини тўхтатмоқда. Чоралар зудлик билан кучга киради, аммо улар санкциялар эмас, деди Стано. 

Аввалроқ Косово бош вазири Курти ЕИга Сербия билан муносабатлардаги кескинликни юмшатиш режасини таклиф қилгани хабар берилганди. 

Косоводаги вазият май ойининг охирида кескинлашган. Бунга Сербия аҳолиси томонидан бойкот қилинган 23 апрель куни бўлиб ўтган маҳаллий сайловлар натижаларига кўра Косово шимолидаги тўртта муниципалитет раҳбарлари лавозимига албанларнинг тайинлангани сабаб бўлган. Уларнинг шаҳар ҳокимиятларига келиши норозиликларни келтириб чиқарди. Тўқнашувлардан сўнг НАТО Косоводаги иштирокини ошириб, KFOR миссиясига 700 киши қўшди. 

Мавзуга оид