Ўзбекистон | 09:02 / 17.06.2023
8647
3 дақиқада ўқилади
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг вазифалари белгиланди
Президентнинг “Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкил қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Президентнинг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:
- Ёшлар ишлари агентлигининг 21 нафар штат бирликларини Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги марказий аппаратига ўтказиш орқали ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича таркибий бўлинмани ташкил қилиш;
- Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш билан боғлиқ қўшимча вазифалар юклаш, шунингдек, агентликнинг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги айрим вазифаларини Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига ўтказиш;
- Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатига халқаро спорт федерациялари талаб ва тавсияларига асосан халқаро спорт мусобақалари ҳамда профессионал спортчилар учун зарур бўладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган спорт анжомлари, ускуналари, кийимлари ва бошқа жиҳозларни қўшиш;
- “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказиладиган мусобақаларда спорт турларини кўпайтириш, шунингдек, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида тегишли спорт турлари бўйича мусобақаларни ташкил қилиш;
- ҳар йили Наврўз умумхалқ байрами арафасида қорабайир зотли отлар иштирокида халқаро чавандозлар мусобақасини республиканинг қолган ҳудудларида ҳам ўтказиш;
- қўл жангини янада оммалаштириш, салоҳиятли ёшларни селекция қилиш ва профессионал спортга йўналтириш мақсадида спорт мактабларида қўл жанги бўйича тўгараклар фаолиятини ташкил қилиш;
- Осиё Олимпия Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларини 2022 йилдан 2023 йилга кўчириш ва шу муносабат билан Ўзбекистон спортчиларининг комплекс тайёргарлигини ташкил этиш ва бошқалар.
Мавзуга оид
15:18 / 13.11.2024
Ўзбекистон инглиз тили саводхонлиги рейтингида 98-ўринга тушди
08:00 / 30.10.2024
Вазирлик ва идоралар ходимлари сони қисқартирилмоқда
11:41 / 13.09.2024
Яна учта вазирликнинг 100 дан ортиқ бошқарув ходимлари тадбиркорлик қилиши маълум бўлди
15:06 / 09.09.2024