АЭХА: ЗАЭСда хавфсизлик билан боғлиқ ҳолат ниҳоятда беқарор
Запорижжя атом электр станцияси сув захираларини тўлдиришга ва ядро хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган ташқи энергия манбаларини таъминлашга ҳаракат қилмоқда, дейилади АЭХА баёнотида.
Запорижжя атом электр станцияси (ЗАЭС) июнь ойи бошида Каховка ГЭС портлаши натижасида Каховка сув омбори саёзлашганига қарамай, ҳалигача мавжуд бўлган сувни насос билан таъминлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Рафаэл Гроссининг 21 июнь, чоршанба куни ташкилот сайтида эълон қилинган баёнотида айтилади.
Охирги икки ҳафта давомида Европанинг энг йирик атом электр станцияси совитиш учун зарур бўлган сувни сув омборидан ажратилган яқин атрофдаги Запорижжя иссиқлик электр станцияси (ЗИЭС) каналидан олди. Шу муносабат билан каналдаги сув сатҳи кунига 10 сантиметрга пасаймоқда ва айни пайтда 17 метрга яқинни ташкил этмоқда. АЭХАга кўра, бу каналдаги сув кўп ҳафталар давомида атом электр станцияси реакторларини совитишни таъминлаши кутилмоқда.
«Запорижжя АЭС имкон қадар сувни сақлаб қолиш ва тўлдириш бўйича чоралар кўрмоқда», дейилади ўтган ҳафта ядро хавфсизлиги билан боғлиқ вазиятни баҳолаш учун станцияга ташриф буюрган Гросси баёнотида.
Ҳужжатда таъкидланишича, атом электр станцияси сув таъминоти муаммоси билан курашар экан, Украинанинг минтақада қарши ҳужум ўтказаётгани ҳақидаги хабарлар ортидан ҳарбий вазият янада кескинлашмоқда. Ташкилотга кўра, АЭХА май ойи охирида БМТ Хавфсизлик кенгашида Гросси томонидан билдирилган ҳарбий можаро пайтида станцияни ҳимоя қилишнинг бешта асосий тамойилларига риоя этилишини назорат қилиш учун Запорижжя АЭСда ўз иштирокини кенгайтирди.
Мавзуга оид
13:30 / 05.10.2024
ЗАЭС ходими автомобилда бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлди
08:30 / 21.09.2024
Ўзбекистон ва АЭХА ўртасида ядро тиббиёти соҳасида битим имзоланди
22:33 / 20.09.2024
АЭХА Россияни Запорижжя АЭС ҳудудини зудлик билан тарк этишга чақирди
13:12 / 05.09.2024