Жамият | 17:20 / 22.06.2023
21077
8 дақиқада ўқилади
Реклама

Оилангиз билан Қурбон ҳайит байрамини нишонлаш учун ажойиб саёҳатлар!

Фото: Asialuxe Travel

Байрам шарафига беш кунлик таътил – дам олиш учун қаерга учамиз?

Кўплаб оилалар ва сайёҳлар мусулмон оламидаги муҳим воқеа – Қурбон ҳайит байрамини беш кунлик нишонлаш олдидан денгиз бўйига парвоз қилишни ва бу байрамни унутилмас тарзда ўтказишларини режа қилишмоқда. Ўзбекистон миллий туроператори  Аsialuxe Travel энг қулай ва юқори даражада ташкиллаштирилган, тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйган ҳолда, янги маданиятлар ва тарих билан танишиш, холи бўлган ҳолда ёки ширин оила даврасида дам олишни, кўплаб таассуротларга бой бўлган ажойиб йўналишларни мақсад қилган саёҳатчиларга қуйидаги масканларни тақдим этади.

Анталия, Бодрум, Мармарис, Фетҳие ва Даламан курортлари сизга байрамона дам олишни кафолатлайди!

 

Қурбон ҳайитини нишонлаш учун машҳур йўналишлардан бири Туркиянинг энг таниқли курортлари ҳисобланади. Озода пляжлар, денгизнинг тиниқ сувлари ва энг яхши меҳмонхона хизматлари, ер юзидаги жаннат ифодасини намоён этган ҳашаматли масканлар, зиёратчиларнинг ҳар қандай истагини қондириш учун ўз эшикларини очган. Айнан шу имкониятлар ҳар бир сайёҳнинг таътилини чинакам ноёб тарзда ўтказиш имконини беради. Ҳар қандай сайёҳ тақдим этилаётган оромдан роҳатланиб, анъанавий турк ошхонасининг беқиёс таомларидан татиб кўрган ҳолда, курорт муолажаларидан баҳраманд бўлиши мумкин. Туркиянинг таклиф этилаётган курортлари, шубҳасиз, таътилингизда ўчмас таассурот қолдиради. Бу имкониятни ижобат қилиш мақсадида Аsialuxe Travel компанияси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” орқали ушбу йўналишларга тўғридан тўғри рейсда, трансферларсиз ва тезда етиб бориш мумкин бўлган ноёб йўналишлар рўйхатини тақдим этди. Танланган меҳмонхонага нафақат байрамларда, балки ёзнинг энг иссиқ ойи - июлда ҳам дам олиш таклиф этилади! Сиз шунчаки танлов қилишингиз ва чамадонингизни байрамона кайфият билан йиғиб аэропортга йўл олишингизнинг ўзи кифоя:

-Анталия, 989 АҚШ долларидан, тўғридан тўғри рейс ҲАР КУНИ;

-Бодрум, 786 АҚШ долларидан, тўғридан тўғри рейслар 1 июль, 8 июль, 15 июль, 22 июль, 29 июль кунлари;

-Мармарис, Фетҳие ва Даламан, 757 АҚШ долларидан Тошкент-Даламан тўғридан тўғри рейслари ва барча қулайликларга эга автобусда трансфер 23 июнь, 30 июнь, 7 июль, 14 июль, 21 июль, 28 июль кунлари.

Прага ва Карлови Варига бой тарихий мерос билан танишиш ва соғломлашиш мақсадида кўзланган саёҳат

Қурбон ҳайитини нишонлаш учун яна бир машҳур манзил бу бой тарих, маданият ва анъаналарга, шунингдек, гўзал соғломлаштириш муолажаларига эга мамлакат Чехиядир. Кўплаб сайёҳлар Прагада ушбу байрамона тадбирни нишонлашнинг кўплаб имкониятлари мавжудлигини билишади. Ҳар бир сайёҳ турли хил тиббий муолажалардан баҳраманд бўлиб, шаҳарнинг кўплаб тарихий диққатга сазовор жойларини зиёрат қилишда унутилмас хотираларга эга бўлиши аниқ. Шуни таъкидлаш керакки, мос меҳмонхонани танлашда, ўз соғлиғи ҳақида қайғурадиган ва осойишта муҳитни афзал кўрган ҳар бир сайёҳ, Карлови Варидаги отеллар томонидан таклиф қилинадиган муолажаларни ҳам ҳисобга олиш керак, негаки бу имконият кейинги таътилгача янги кучга тўлиб, ишида унумли бўлишнинг гаровидир. Бугундан, Қурбон ҳайит байрами арафасида Прагага саёҳатни режалаштиришни бошлаймиз, негаки Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Прагага тўғридан тўғри парвози ва дам олиш имконияти бор-йўғи 1 579 АҚШ доллари, Карлови Варига эса 1 759 АҚШ долларидан бошланади. Бундай комплекс турлар бўйича парвозлар байрамолди 24 июнь куни ва ундан кейин, иссиқ ёзнинг 1, 8, 15, 22, 29 июль кунлари тақдим этилади.

Қизил денгиз соҳилидаги Шарм ал-Шайх меҳмонхоналарининг сокин муҳити

Бугунги кунга келиб Миср Қурбон ҳайитини нишонлаш учун машҳур жой бўлиб, кўплаб маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар ушбу байрамни оммавий нишонлашда иштирок этиш учун ушбу мамлакатга келишади. Қизил денгиз курортлари тинчроқ муҳитни қидираётганлар учун ажойиб танловдир, чунки бу гўзал маскан илиқ денгиз суви, барча қулайликларга эга гўзал пляжлар ва денгиз тубига шўнғиб, бетакрор дунёнинг гувоҳи бўлиш имкониятларини яратади. Айнан шу туфайли ҳам чемоданларингизни тезгина йиғиб Шарм-ал-Шайхнинг обрўли меҳмонхоналаридан бирида, киши бошига 787 АҚШ долларидан бошланадиган нарх эвазига ажойиб байрамни нишонлашга тайёрланинг. Парвозлар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг хавфсиз авиалайнерлари томонидан қуйидаги саналарда амалга оширилади: 24 июнь – байрамни гўзал нишонлаш учун ва 1, 8, 15, 22 ва 29 июль кунлари эса, жазирама иссиқдан салқин денгиз сувларидан баҳраманд бўлиш учун. Биргаликда йўл олдикми?

Кавказ гавҳари - Грузияга беқиёс саёҳат

Сўнгги йилларда Грузия саёҳатчилар орасида машҳур бўлиб келаётган масканлардан биридир. Бу кичик мамлакат — Евросиёнинг Кавказ минтақасида жойлашган яширин марварид бўлиб, бу ерга кўплаб сайёҳлар бетакрор манзаралардан баҳраманд бўлиш учун учиб келишади. Грузия бир неча сабабларга кўра энг қизиқарли саёҳатларга бой мамлакатлар рўйхатига киритилган. Ушбу давлат қадимги ва жуда қизиқарли тарихга эга ва бу ерда ЮНЕСКОнинг кўплаб Жаҳон мероси бўлган иншоотлари жойлашган. Грузия маданияти ўзига хос ва кенг қамровли бўлиб, анъанавий мусиқа, рақс ва беҳисоб таомлари ҳар бир ташриф буюрувчини ўзига жалб қилади. Бу минтақанинг ҳайратланарли бўлган табиий гўзаллик ва ландшафтларни алоҳида таъкидлаш керак: беқиёс қор қоплаган тоғларидан тортиб, кўкламга тўлган водийларигача. Грузия ўзининг кўплаб афзалликларига қарамай, бошқа Европа мамлакатларига нисбатан арзон саёҳат йўналиши бўлиб қолмоқда. Турар жой, озиқ-овқат ва транспорт харажатлари нисбатан паст бўлиб, ўртача бюджетга эга саёҳатчилар учун идеал жой ҳисобланади. Шундай қилиб, ҳар бир сайёҳ Грузия пойтахти — Тбилисига тўғридан тўғри парвоз орқали байрамолди кунлари ва ундан сўнг бўлган 23, 27 ва 30 июнь саналарида 1 122 АҚШ долларига чиройли таътилни режалаштириши мумкин.

Қурбон ҳайитини қаерда ўтказишга қарор қилишингиздан қатъи назар, таътилингиз қулай турар жой ва энг сараланган хизмат кўрсатиш, мамлакат тарихи ва маданияти билан танишиш, табиий мерос ва гастрономик ранг-барангликдан баҳраманд бўлишни ўзида мужассамлаштириши кераклигини ёдда тутиш керак. Юқоридаги барча қулайликларни ўз ичига олган дам олиш масканлари энг машҳур йўналишлардан бўлиб, сайёҳлар Қурбон ҳайитини эсда қоларли қилиб нишонлаши учун энг тўғри танловдир!

Комплекс туристик тўплам, нархлар ва парвоз шартлари ҳақида батафсил маълумотни компания веб-сайтида ёки операторлар ёрдамида қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин:

(+998) 71-211-22-22

(+998) 71-201-77-77

Туристик тўпламни бронь қилишда мукаммал қулайлик учун Аsialuxe Travel мобиль иловасини (Google Play ва АppStore'да мавжуд) юклаб олишни тавсия этамиз.

Аsialuxe Travel сизнинг миллий туроператорингиз!

Веб-сайт: asialuxe.uz

Telegram канали: https://t.me/Asialuxe

Telegramда қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours

Facebook: asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид