Ўзбекистонда электр энергияси импорти ошди, экспорти камайди
2023 йил январь – май ойларида электр энергияси ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва импорт кўрсаткичлари эълон қилинди.
2023 йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистонда 31,9 млрд кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,0 млрд кВт•соат ёки 3,3 фоиз кўп. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Истеъмолчиларига 27 млрд кВт•соат электр энергияси етказиб берилди. Ушбу кўрсаткич 2022 йил шу давридагига нисбатан 1,6 млрд кВт•соат ёки 6,5 фоиз кўп.
Январь – май ойларида ошиб бораётган ички истеъмолни қоплаш мақсадида 2,5 млрд кВт•соат электр энергияси импорт қилинди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 384,6 млн кВт•соат ёки 18,6 фоиз кўп.
Шу даврда 1,1 млрд кВт•соат электр энергияси экспорт қилинди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 243,2 млн кВт•соат ёки 18,5 фоиз кам.
Мавзуга оид
17:31 / 28.08.2024
Электр энергияси ва табиий газ учун мажбурий тўловларни ундириш тартибига ўзгартиришлар киритилди
21:08 / 22.08.2024
Газ қазиб олиш қисқаряпти, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам камайган
15:24 / 19.08.2024
“Суд ўтгунча, ғўза қуриб қолади” — Хоразмда фермер ва ҲЭТК ўртасидаги низо ҳосилга таҳдид солмоқда
22:27 / 18.08.2024