Ўзбекистон | 08:26 / 23.06.2023
4660
1 дақиқада ўқилади

Мактабларни компьютерлар билан тўлиқ таъминлаш бўйича хатлов ишлари бошланди

Тошкент шаҳрида жойлашган мавжуд 335 та мактабда мазкур йўналишга доир кенг хатлов ишлари бошланди.

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон президентининг 2023 йил 26 майдаги фармонига мувофиқ, янги ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг  бошланғич синфларида информатика фани, хусусан, 1-синфдан «Информатика ва ахборот технологиялари» фани ўқитилиши белгиланган.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида айни вақтда мамлакатнинг барча умумтаълим мактабларининг компьютер синфхоналарини қайта жиҳозлашга доир хатлов жараёнлари бошланди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходимлари томонидан олиб борилаётган ўрганишлар давомида компьютер синфхоналарининг моддий-техник базаси кўздан кечирилади.

Якуний хулосалар асосида тегишли мактаблар замонавий компьютер жиҳозлари билан тўлиқ таъминланади.

Ҳозирда Тошкент шаҳрида жойлашган мавжуд 335 та мактабда мазкур йўналишга доир кенг хатлов ишлари бошланди.

Мавзуга оид