«Каримовлар иши»: суд номаълум муддатга қолдирилди
Пётр Каримов ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низо юзасидан Татяна Каримовани судга берганди. Тарафларнинг илтимосига кўра суд ёпиқ тарзда кўриладиган бўлди.
Бугун, 26 июнь куни Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татяна Каримовага нисбатан кўриб чиқилиши керак бўлган фуқаролик иши номаълум муддатга қолдирилди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, суд жавобгар тараф (Татяна Каримова) расмий вакилининг аризасига кўра, номаълум муддатга қолдирилди. Шунингдек, томонлар суд мажлиси ёпиқ тарзда кўрилишини сўраган. ФИБ Яккасарой туманлараро суди расмийлари бугунги суд жараёнига иккала тараф ҳам келмаганини билдирди.
Суд ишида даъвогар Ислом Каримовнинг биринчи никоҳидан бўлган фарзанди Пётр Каримов бўлиб, у ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низо юзасидан мамлакатнинг собиқ 1-рақамли хоними Татяна Каримовага нисбатан судда даъво қўзғаганди.
Мавзуга оид
16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
21:28 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
15:29 / 11.12.2024