Жаҳон | 08:36 / 30.06.2023
6231
2 дақиқада ўқилади

Virgin Galactic космолети биринчи тижорат парвозини амалга оширди

Миллиардер Ричард Бренсоннинг 2004 йилда ташкил этилган компанияси коинотга биринчи тижорат парвозини амалга оширишга муваффақ бўлди. 

Фото: Reuters

Коинот туризми билан шуғулланувчи миллиардер Ричард Бренсоннинг Virgin Galactic кемаси 29 июнь, пайшанба куни коинотга биринчи тижорат парвозини муваффақиятли якунлади

Eve самолёт ташувчиси VSS Unity космоплани билан биргаликда АҚШнинг Нью-Мексико штатидаги космопортдан учирилган, 13600 метр баландликда космоплан ташувчидан ажралиб, ўз двигателларини ишга туширди ва максимал 85 км баландликка кўтарилиб, космоснинг чеккасига етиб боради. 

Бортда Италиядан уч нафар учувчи офицер, шунингдек, Virgin Galactic компаниясидан икки учувчи ва бир инструктор бўлган. Бутун парвоз тахминан бир ярим соат давом этди. Экипаж тортишиш кучи бўлмаган шароитда бир неча дақиқа вақт ўтказди, шундан сўнг улар Ерга қайтди. Космопланнинг навбатдаги учирилиши 2023 йил августига мўлжалланган. 

Шундан сўнг Virgin Galactic ҳар ой парвоз қилишни режалаштирмоқда. Ҳаммаси бўлиб 800 га яқин одам 250 дан 450 минг долларгача бўлган чипталарни харид қилган. Компания 2004 йилда ташкил этилган, аммо ўшандан бери техник қийинчиликлар туфайли узоқ вақт давомида тижорат рейсларини йўлга қўя олмади. Unity кемаси 2018 йил охирида 80 км баландликка чиқди. 2021 йилда компания асосчиси Ричард Бренсоннинг ўзи унда парвозни амалга оширган. 

Мавзуга оид