Жаҳон | 09:33 / 04.07.2023
8384
2 дақиқада ўқилади

Пригожин компаниялари мактабларга овқат етказиб бериш бўйича тендерларни бой беряпти

Москва яқинидаги мактабларга озиқ-овқат етказиб бериш бўйича шартномалар Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосарининг ўғлига ва Давлат думаси собиқ депутатига алоқадор фирмаларга ўтмоқда, деб ёзади «Верстка».

Фото: Кирилл Зыков

«Вагнер» ХҲКнинг ҳарбий исёнидан сўнг, одатда Евгений Пригожин билан боғлиқ компанияларга бериладиган Москва вилоятидаги мактабларга овқат етказиб бериш бўйича шартномалар бошқа компанияларга тақдим этиляпти. Бунга 3 июль, душанба куни давлат харидлари веб-сайти маълумотларига таяниб, «Верстка» нашри эътибор қаратди. 

Ушбу маълумотларга кўра, Пригожин компаниялари ўтган 11 аукциондан еттитасини аллақачон йўқотган. Умуман олганда, давлат харидлари веб-сайтида Москва яқинидаги таълим муассасаларига озиқ-овқат етказиб бериш бўйича 23 та тендер эълон қилинди. 

Жами 786,8 миллион рубль миқдоридаги иккита шартнома Ярославл вилоятининг собиқ губернатори ва ҳозирги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Сергей Вахруковнинг ўғли Максим Вахруковга тегишли бўлган «Город кафе» компаниясига ўтди, у компанияга «Комбинат социального питания» орқали эгалик қилади. Умумий қиймати 1 миллиард 617 миллион рубль бўлган яна бешта шартнома «Вектор» ва «Орион» компаниялари ўртасида бўлинган, улар билвосита далилларга кўра, «Экопродукт» компаниялар гуруҳи ва Давлат думасининг собиқ депутати Владимир Пекарев билан боғлиқ. 

Фақат учта тендерда Пригожин фирмалари ғолиб чиқди - «Продфутсервис», «Социальное питание «Центр» ва «Весна» (собиқ «Московский школьник»). Шу билан бирга, охирги икки компания исёндан кейин шартномалар олди - 27 ва 29 июнь кунлари. Журналистларнинг таъкидлашича, ўтган йили «Вагнер» ХҲК раҳбари билан боғлиқ фирмалар 38 та шартномадан фақат олтитасини ололмади. 

Мавзуга оид