Ўзбекистон | 08:07 / 05.07.2023
10880
1 дақиқада ўқилади

Электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи уч вилоят ҳиссасига тўғри келяпти

Июнь ойида 6,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Фото: Getty Images

Жорий йилнинг июнь ойида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 265 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан 13,1 млн кВт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Бунинг натижасида тизимга 6,1 млрд сўм зарар келтирилган. Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Андижон, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Мавзуга оид