ЕХҲТ ПА «Вагнер» ХҲКни террорчи ташкилот деб тан олди
ЕХҲТ ПА иштирокчи давлатлар парламентларини «Вагнер гуруҳи» ва унга қарашли тузилмаларига қарши чора кўришга, жумладан уларни террористик ташкилотлар рўйхатига киритишга чақирди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Парламент ассамблеяси (ПА) Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясини моҳиятан террористик деб тан олди. «ЕХҲТ Парламент ассамблеяси «Вагнер гуруҳи»нинг қилган хатти-ҳаракатлари табиатан ва ниятига кўра ҳақли равишда террорчилик деб таърифланиши мумкинлигини ва шунинг учун миллий ҳокимият органлари томонидан «Вагнер гуруҳи»ни террорчи ташкилот деб белгилашни асосли деб ҳисоблайди», дейилади 4 июль, сешанба куни Ванкуверда ниҳоясига етган ташкилотнинг 30-йиллик сессияси якунида қабул қилинган ЕХҲТ ПА декларацияси матнида.
Ушбу ҳужжатда таъкидланганидек, «Вагнер гуруҳи»нинг фаолияти террористик хусусиятга эга, чунки улар сиёсий мақсадларга эришиш учун жанговар бўлмаган шахсларга нисбатан қасддан зўравонлик қилиш билан тавсифланади».
Россия «Вагнер» ХҲКнинг бюджетдан молиялаштирилганини «бир неча йил давомида инкор этганидан кейин» очиқ тан олди, деб таъкидлайди ЕХҲТ ПА. Ассамблеяга кўра, бу факт «Вагнер гуруҳи»нинг хориждаги ҳаракатлари учун Россия жавобгар эканлигини яққол кўрсатиб турибди».
Бундан ташқари, ташкилот бир қатор миллий парламентлар, хусусан, Украина, Литва, Латвия, Эстония, Франция, Канада, Бельгия ва АҚШ қонун чиқарувчи органлари томонидан «Вагнер гуруҳи»нинг террористик ҳаракатларига қарши қаратилган саъй-ҳаракатларини олқишлади».
Мавзуга оид
08:50 / 26.10.2024
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
16:50 / 25.10.2024
Сенат раиси ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
12:10 / 23.10.2024
Ташқи ишлар вазири ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
22:12 / 25.09.2024