Жамият | 17:08 / 06.07.2023
14836
4 дақиқада ўқилади

ОКМКни ривожлантириш истиқболлари намойиш этилди

Жорий йилнинг 6 июль куни Олмалиқ шаҳрида “Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг узоқ муддатли ривожлантириш истиқболлари" мавзусида форум бўлиб ўтди.

Фото: ОКМК ахборот хизмати

“Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусидаги халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида ташкил этилган мазкур форумда 200 дан зиёд иштирокчилар, жумладан, 50га яқин комбинатнинг хорижий бизнес ҳамкорлари қатнашишди.

Форумни ўтказишдан асосий мақсад – Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг ривожлантириш истиқболлари ва йўналишлари, амалга оширилган ислоҳотлар, потенциал инвестиция имкониятларини намойиш этиш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашдан иборатдир.

Расмий очилиш маросимида “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқарув раиси А.Х.Хурсанов сўзга чиқди.

Бошқарув раиси томонидан Олмалиқ кон-металлургия комбинати фаолияти, инфратузилма объектлари, ҳамда истиқболли лойиҳалари ва амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар берилди.

Очилиш маросимида шунингдек, “JPMorgan” банкининг ижрочи директори Юнгха Ким, “Glencore” компаниясининг харидлар бўйича директори Мария Самойлова, “Falk Porsche” компания таъсисчиси Фальк Порше Ўзбекистоннинг географик жойлашуви, яқин ва узоқ шарқ ва ғарб давлатлари билан эркин савдо режимлари, GSP+ бенефициари мақоми, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ишлари, бой хомашё ресурслари ҳамда қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдиришди ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишнинг истиқболли йўналишлари бўйича ўзларининг таклифларини беришди.

 “Ўзбекистон бизнес учун қулай шароитга эга мамлакатлардан бири.  Табиий бойликлари, кучли ишлаб чиқариш, интеллектуал салоҳият ва меҳнатсевар халқи билан Ўзбекистон катта ютуқларига эришишига ишонамиз.

Биз Олмалиқ кон металлургия комбинати билан замонавий юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқариш қувватларини бунёд қилишда ҳамкор бўлганимиздан мамнунмиз.

Бугунги форумда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Ҳамкорлик доирасида бир қатор лойиҳаларимиз билан таништирдик. Ўйлайманки, уларни биргаликда амалга оширамиз”,- дея таъкидлади форумда иштирок этган “Falk Porsche” JV Ltd компаниясининг таъсисчиси Фалк Порше. 

 Форум доирасида “B2B” музокаралари ва “Кон-металлургия саноатида рақамли трансформация”, “Комбинатда истиқболли лойиҳалар ва чиқиндиларни қайта ишлаш,” “Кон-металлургия саноатида тоғ кон-металлургия ва юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, “Тоғ-кон саноатида барқарор ривожланиш”, “Транспорт соҳасида замонавий ва илғор технологияларни жорий қилиш” мавзуларида панель сессиялари ҳамда лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Форумда “Deutsche Bank”, “KfW-IPEX Bank”, “Siemens”, “Zippelin”, “PWC”, “Ernst & Young”, “KPMG”, “SAP”, “Terralink”, “Aveva”, “Datamine”, “Цифра”, “Noventiq Worley”, “К&К Gold GROUP”, “Sebine Technology”, “Sepro mineral system”, “МЕ SOLUTIONS GP”, “ABM Anlagenbau und Maschinentechnik”, “Xingtai ME Mining Equipment”, “RWS optimum”, “UET Consulting”, “CRRC Daliаn” ва бошқа кўплаб йирик хорижий компаниялар минтақавий раҳбарлари ва вакиллари иштирок этишди.

Учрашувлар ва панел сессиялар якунларига кўра, комбинатнинг хорижлик ҳамкорлари яқин ишбилармонлик алоқалари доирасидаги келгусидаги ишларни давом эттириш, қисқа ва ўрта муддатли истиқболда ҳамкорлик йўналишларини шакллантиришдан манфаатдорлигини билдиришди.

 ОКМК ахборот хизмати

Мавзуга оид