Ўзбекистон | 14:19 / 14.07.2023
16454
1 дақиқада ўқилади

Дилшод Азимов «Ўзсувтаъминот» раҳбари этиб тайинланди

Давлат активларини бошқариш агентлиги қарорига асосан «Ўзсувтаъминот» АЖга янги раҳбар тайинланди.

Фото: Ўзсувтаъминот

Компания хабарига кўра, Дилшод Суръатович Азимов «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлади.

Дилшод Азимов ўз вақтида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари бўлган. Ундан олдин Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Жорий йилнинг 11 июл куни президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда «Сувтаъминот» раҳбари Соҳиб Саифназаров лавозимидан озод этилганди. 

Президент матбуот хизмати хабарида шу куни ишдан олинган амалдорлар «инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйгани» келтирилган.

Соҳиб Саифназаров 2019 йилдан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари, «Ўзсувсаноат» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаётганди.

Мавзуга оид