Ўзбекистон | 08:11 / 17.07.2023
3508
1 дақиқада ўқилади

Лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди

Фото: Kun.uz

Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди. Кириш тест синовлари 2023 йил 24 июл куни Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан махсус белгиланган ҳудудларда икки сменада ўтказилади. 

Тест синовларини ўтказилиш вақти: биринчи смена соат 9:00 да бошланади, иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.

Тест синовларини ўтказилиш ҳудуди ва имтиҳонга кириш рухсатномасини олиш юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Президент қарорига асосан бу йилдан эътиборан академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилишда ёзма имтиҳон асосида дастлабки саралаш босқичи бекор қилинган.

Мавзуга оид