Ўзбекистон | 11:05 / 18.07.2023
8671
1 дақиқада ўқилади

Қурилишда назорат ўлчовини кимлар ўтказиши мумкинлиги аниқлаштирилди

Иқтисодиёт ва молия вазирининг “Бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш қиймати 10 млрд сўмгача бўлган объектларда назорат ўлчовини ўтказиш учун жалб қилинадиган тижорат ташкилотларини танлаш, уларнинг хизмат ҳақини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

Низомга мувофиқ, кўрсатилган объектларда назорат ўлчовини ўтказиш учун шаҳарсозлик соҳасида сертификатланган мутахассисларни жалб қилган, архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича лицензияга эга бўлган ва қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш учун аккредитация қилинган, шаҳарсозлик соҳасида камида уч йиллик тажрибага эга бўлган юридик шахслар, тижорат банклари ҳамда бошқа ваколатли органлар жалб қилинади.

Назорат ўлчовини ўтказувчи ташкилотлар Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан танлаб олинади.

Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан объектларда назорат ўлчовини ўтказиш учун Инспекцияга мурожаат қилишлари  мумкин.

Назорат ўлчовини ўтказиш қиймати – қурилиш объекти умумий қийматининг 0,3 фоизгача.

Мавзуга оид