Ўзбекистон | 19:07 / 19.07.2023
8040
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қизамиқ билан хасталанган 50 нафар бемор аниқланди – ОАВ 

Марказий Осиё давлатларида қизамиқ билан хасталаниш ҳолатлари кўпаймоқда. 

Фото: Getty Images

Ўзбекистонда қизамиқ билан хасталаниш ҳолатлари 50 га етди. Бу рақамларни Қирғизистон иммунопрофилактика марказига таяниб Kaktus.media келтирди. 

«COVID-19 пандемияси болалар ўртасида эмлаш қамровининг пасайишига олиб келди. ЖССТ маълумотларига кўра, бутун дунё бўйлаб қизамиқнинг тарқалиш хавфи сақланиб қолмоқда. Эпидемия пандемия ва унинг фонида профилактик эмлашлар фаоллигининг пасайиши билан боғлиқ. Охирги маълумотларга кўра, МДҲ мамлакатларида қизамиқ билан касалланишнинг кўпайиши қуйидаги мамлакатларда қайд этилган: Тожикистонда – 700, Россияда – 1800, Қозоғистонда – 1600, Ўзбекистонда – 50», дейилади хабарда. 

Қирғизистонда 2023 йил бошидан буён 1103 нафар беморда қизамиқ касаллиги аниқланган. 

Касаллик кўпайишининг асосий сабаби, қайд этилганидек, қизамиқ ва қизилчага қарши режали эмлаш билан болалар ва катталарни қамраб олишнинг камайишидир. 

Қизамиқ асоратлари билан хавфли бўлиб, ўпка, мия, кўз яллиғланиши мумкин. Баъзи ҳолларда кўрликка олиб келиши, оғир ҳолатлар ўлим билан ҳам якунланиши мумкин. 

Ҳозирча, Ўзбекистон расмийлари қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари ҳақида маълумот бермади. 

Мавзуга оид