Жамият | 15:58 / 24.07.2023
14922
2 дақиқада ўқилади

Makro 700 та оммабоп товарларга нархларни туширди

Фото: Makro

Makro чакана савдо тармоғи 700 та маҳсулот нархини пасайтирди ва махсус нархлар амал қилувчи ўз маҳсулот қаторини бир неча бор кенгайтирди.

Makro чакана савдо тармоғи нархларни қайта кўриб чиқди. Бунинг сабаби компанияда амалга оширилаётган жараёнларни босқичма-босқич ўзгартириш ва такомиллаштириш бўлди.

Фото: Makro

“Мижозларнинг хоҳиш-истакларини ўрганиб, харидоргир бўлган 700 та маҳсулотлар нархини туширдик. Рўйхатда ҳар бир тоифадаги асосий маҳсулотлар ва энг оммабоп маҳсулотлар категорияси мавжуд: мева, сабзавотлар, гўшт, сут маҳсулотлари, шунингдек, баққоллик, ичимликлар ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини ўз ичига олади. Энди асосий сават ҳам, тансиқ сават ҳам анча ҳамёнбоп бўлди, бундан ташқари кенгайтирилган ассортимент ҳар бир меҳмонга ўзи учун маҳсулот топиш имконини беради”, — дея воқеани изоҳлайди Makro’нинг бош директори Дмитрий Бова.

Фото: Makro

Июль ойининг бошида ритейлер таъминот занжирлари ишини оптималлаштирди ва инвентаризацияни бошқариш ва буюртмаларни автоматик тарзда ҳисоблаш бўлимларини бирлаштирди. Бу ечим нафақат маҳсулотларни тақсимлаш билан ишлашни яхшилаш, балки компания томонидан илгари хабар қилинганидек, нақд пулни бўшатиш имконини берди.

Фото: Makro

Бу Makro супермаркетлари расталарида топиш мумкин бўлган товарлар нархининг глобал қайта кўриб чиқилишига олиб келди.

“Компаниядаги жараёнларни оптималлаштириш меҳмонларимиз харидлардан завқланишларини таъминлашга қаратилган. Биз босқичма-босқич ҳаракат қилмоқдамиз ва сизни олдинда бундан биринчи навбатда мижозларимиз фойда кўрувчи яхши янгиликлар кутмоқда”, — деди бош директор.

Реклама

Мавзуга оид