Жамият | 23:09 / 24.07.2023
23844
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида юк автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди 

Йўлнинг бир томони вақтинча ёпилди. 

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

24 июль куни соат 16:53 да «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 242-километрида «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланаётган DAF юк автомашинаси ҳайдовчиси эҳтиётсизлик оқибатида йўл ўртасида қайчи усулида тўхтаб қолган. Оқибатда, унинг ёқилғиси оқиб кетган. 

Унинг ортидан келаётган CIMC русумли қурилиш маҳсулоти ташишга мўлжалланган автомашина тойиб кетиб, йўл четидаги хандаққа қулаган. 

Ҳодиса жойида ФВВ қутқарувчилари, ЙПХ ва «Қамчиқавтойўл» ходимлари оқибатларни бартараф этмоқда. Йўлнинг бир томони вақтинча ёпилгани айтилмоқда. 

Ҳодиса оқибатида жисмонан жабрланганлар йўқ. 

Мавзуга оид