Вашингтон Киевга 400 млн долларгача бўлган янги ҳарбий ёрдам пакети тайёрламоқда
Қўшма Штатлар Украинага 400 миллион долларгача бўлган навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини юборади, деб хабар бермоқда AP АҚШ маъмуриятидаги хабардор манбаларга таяниб.
Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, пакетга HIMARS, NASAMS ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталар, Stinger ва Javelin учун ўқ-дорилар, Hydra-70 авиация ракеталари, Hornet разведка учувчисиз учоқлари, гаубица снарядлари, 32 та Stryker зирҳли транспортёрлари, шунингдек, миналардан тозалаш ускуналари, миномётлар ва ўқотар қурол учун 28 миллион патрон киради.
Қуроллар президентнинг махсус ваколатлари доирасида тақдим этилади, бу Пентагонга уларни ўз захираларидан олиш ва Украинага тезда етказиб бериш имконини беради.
Бундан олдин АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишини эълон қилганди, унинг умумий ҳажми 1,3 миллиард долларни ташкил этади.
Ёрдам пакети тўртта NASAMS зенит-ракета тизимлари ва уларга ўқ-дорилар, 152 миллиметрли артиллерия снарядлари, TOW танкка қарши ракеталар, юқори аниқликдаги авиация ўқ-дорилари, Phoenix Ghost ва Switchblade учувчисиз учиш аппаратлари, шунингдек, дронлар ва электрон урушларга қарши воситаларни ўз ичига олади, дея хабар берди Америка Мудофаа вазирлиги.
Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Украина учун 150та ёнилғи қуйиш қурилмаси, 115та техникани тортиш ва ташиш учун тактик машина, техникани эвакуация қилиш учун 50та тактик машина, портлар ва бандаргоҳларни ҳимоя қилиш ва миналардан тозалаш учун ускуналар, шунингдек, тактик хавфсиз алоқа тизимларини сотиб олади.
Мавзуга оид
10:13
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
14:04 / 06.11.2024
Киев КХДРнинг Россияга ҳарбий ёрдамига қатъий жавобни талаб қилмоқда
14:40 / 30.10.2024
Киев ва Сеул КХДРга қарши туриш учун алоқаларни фаоллаштирмоқда
08:40 / 30.10.2024