Жаҳон | 11:36 / 26.07.2023
8904
1 дақиқада ўқилади

Ходорковский Стрелков сиёсий сабабга кўра таъқибга учраганини маълум қилди

Гиркинга қўйилган айблов ноқонуний ва уни Россияда сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилинаётган шахсга айлантиради, деб ёзади Ходорковский.

Фото: Reuters

Муҳожирликда бўлган россиялик мухолифатчи Михаил Ходорковский Игор Стрелков (Гиркин)нинг таъқиб қилинишини ноқонуний деб билишини айтди

«Ҳар қандай фикр билдириш, ҳатто ўта ёқимсиз фикр билдириш жиноят эмас, бу Гиркинга қўйилган ҳозирги айблов ноқонуний эканини ва уни Россияда сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилинаётган шахсга айлантираётганини англатади. У бу айблов бўйича оқланиши керак», деб ёзди Ходорковский ўзининг Telegram-каналида 25 июль, сешанба куни.

Шу билан бирга, у 2014 йил июлида Донбасс осмонида уриб туширилган Boeing 777 йўловчи самолёти иши бўйича Нидерландия судининг қарорига кўра Стрелковни жиноятчи деб билишини кўрсатди. Бундан ташқари, Ходорковскийга кўра, Стрелков «2014 йилда Кремл буюртмаси билан Украинада қуролли провокация уюштирганликда айбдордир».

Аввалроқ мухолифат етакчиси Алексей Навалний ҳам интернетда экстремистик фаолиятга ундаганликда айбланиб, ҳибсда сақланаётган Стрелковни сиёсий маҳбус деб атаганди. 

Мавзуга оид