Спорт | 10:41 / 28.07.2023
2191
1 дақиқада ўқилади

Бензема «Ал-Иттиҳод»даги дебютида гол ва ассист билан жамоасига ғалаба келтирди

Карим Бензема Саудия Арабистони жамоасидаги дебютини гол, ассист ва ғалаба билан бошлади.

Фото: Getty Images

Араб чемпионлари кубоги доирасидаги 1-тур ўйинида «Ал-Иттиҳод» Тунис чемпиони «Эсперанс»га қарши саф тортди. Учрашувда Бензема асосий таркибда майдонга тушган бўлса, Канте 2-бўлим бошида захирадан майдонга тушиб, дебютини ўтказди.

Бензема ўйиннинг 35-дақиқасида жамоасининг голига ассистентлик қилган бўлса, 55-дақиқадаги голи эвазига ғалаба келтирди – 2:1.

Шу тариқа, Ар-Риёд клуби 3 очко билан «А» гуруҳи пешқадамига айланиб олди. Клуб 2-турда 30 июль куни Туниснинг яна бир клуби «Сфаксьен»га қарши майдонга тушади.

Араб чемпионлари кубоги. А гуруҳи. 1-тур
Эсперанс – Ал-Иттиҳод – 1:2

Голлар: Бугерра 26 – Ҳамдулла 35, Бензема 55.

Мавзуга оид