Бошланғич таълим ўқитувчиларига ҳам миллий сертификатлар учун устамалар тўланиши режалаштириляпти
Бошланғич таълим ўқитувчиларига она тили ва адабиёт ёки математика фанидан миллий сертификат учун 20 фоиз устамалар белгиланиши кўзда тутилмоқда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-2024 ўқув йилида устама тўланадиган Сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси тайёрланмоқда.
Қарор лойиҳасида бошланғич таълим ўқитувчиларига она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ёки математика фанидан 60 ва ундан юқори балл тўплаб олинган миллий сертификат учун 20 фоиз устамалар белгиланиши кўзда тутилмоқда.
Президентнинг 2022 йил 11 майдаги фармони 9-банди (г-кичик банди)да Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили 1 августга қадар:
«миллий баҳолаш тизими мувофиқ бўлиши лозим бўлган халқаро стандартлар рўйхатини;
таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотлар рўйхатини;
халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган сертификатлар (уларнинг комбинацияси) рўйхатини ҳамда ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг энг кам даражасини» тасдиқлаши ва ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш белгилаб қўйилган.
Мавзуга оид
11:50 / 01.10.2024
Менежерлик сертификатига эга боғча мудираларига устама тўланади
07:59 / 26.06.2024
Айрим мактаблар ходимларига ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади
12:08 / 25.04.2024
ТТА ва Стоматология институтида хорижий тиллардан сертификат олганларга стипендия берилмаётгани айтиляпти
07:31 / 25.04.2024