Хитой Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга давлат бўлиб қоляпти
Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатлар маълум қилинди.
2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади. Ушбу давлатдан 4,2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олинган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан 3,1 млрд долларлик маҳсулот олиб келинган Россия ва 1,5 млрд долларлик товарлар харид қилинган Қозоғистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
— Корея – 1,0 млрд;
— Германия – 892 млн;
— Туркия – 875 млн;
— Туркманистон – 358 млн;
— Бразилия – 333 млн;
— Литва – 290 млн;
— Ҳиндистон – 253 млн АҚШ доллари.
Аввалроқ 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар тўғрисида маълумот берилганди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, кўрсатилган даврда Ўзбекистон экспортида энг юқори кўрсаткич Россия билан қайд этилган – 1,3 млрд доллар.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 1 млрд ҳамда 699,3 доллар маҳсулотлар экспорт қилинган Хитой ва Қозоғистон жой олди.
Мавзуга оид
14:00
2025 йилдан Ўзбекистонга айрим қуёш панеллари импорти чекланади
15:11 / 05.11.2024
Хусусий тадбиркорлар олиб кираётган машиналар учун яна бир янги тартиб жорий қилинди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024