Спорт | 11:33 / 31.07.2023
10727
2 дақиқада ўқилади

Дембеле «ПСЖ»га ўтишга розилик берди

Усмон Дембеле «ПСЖ» клубига ўтишга яқин. «Барса» уни Мбаппе билан келишувга қўшишга урингани футболчини ранжитган.

Фото: Getty Images

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, франциялик вингер Париж клубига ўтишга розилик берди. Томонлар 5 йиллик оғзаки келишувга эришган. «ПСЖ» трансфер бўйича «Барселона»га расмий хат йўллаган.

L’Equipe хабарига кўра, «ПСЖ» Расмус Ҳейлунд трансферини амалга ошира олмагач, Дембелега таклиф билан чиққан. 

Қайд этилишича, «Барса»нинг Килиан Мбаппе учун парижликларга Дембеле ва Гавини таклиф қилишга урингани Усмоннинг Каталония клубини тарк этиш қарорига сабаб бўлган. Унинг шартномадаги товон пули 50 млн еврони ташкил этади, Париж клуби бу маблағни тўлаб трансферни амалга ошириши мумкин. Шартномага кўра, бу маблағнинг фақат ярми «Барса» ҳисоб рақамига ўтказилса, қолган 25 млн еврога футболчининг ўзи эга чиқади.

Аввалроқ, «ПСЖ» Килиан Мбаппенинг жамоани тарк этишига шубҳа қилмаётгани сабабли унинг ўрнига Усмон Дембелени таклиф этмоқчи экани ҳақида хабар қилинганди.

Мавзуга оид