Ўзбекистон | 09:46 / 03.08.2023
3046
1 дақиқада ўқилади

Душанбеда Ўзбекистон-Тожикистон демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

30 июль куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини якунлади.

ТИВ маълумотига кўра, 24-30 июль кунлари бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди. Навбатдаги учрашув Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.

19-25 июнь кунлари Қарши шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон-Тожикистон давлатлараро чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтиш масалалари муҳокама қилинди.

Мавзуга оид