Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳарбийлари қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказди
Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида «Ноқонуний қуролли тузилмаларни чеклаш, кучсизлантириш ва йўқ қилиш бўйича қўшинлар махсус ҳаракатини ташкиллаштириш ва олиб бориш» мавзусида икки давлат ҳарбий бўлинмаларининг биргаликдаги UZAZ—2023 компьютер қўмондонлик-штаб ўқув машғулоти ўтказилди.
Тошкент ҳарбий округ қўшинлари қўмондони раҳбарлигида 27 июлдан 1 августга қадар ташкил этилган машғулот аввалида Озарбойжон ҳарбий делегацияси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Моделлаштириш ва симуляция бўйича тадқиқотлар дала-ўқув маркази билан яқиндан таништирилди.
Шундан сўнг гуруҳларнинг тактик вазифаси тақсимоти, дастлабки ҳолат харитаси ва жанг олиб боришга оид бошқа маълумотлар етказилди ҳамда машқнинг фаол босқичига тайёргарлик кўриш бошланди.
Ўқув давомида чегарани бузиб ўтишга уриниш ва ноқонуний қуролли тузилмаларга қарши жанг олиб бориш бўйича икки давлат ҳарбийлари ўзаро фикр ва малака алмашди.
Қуролли тўқнашувларда ҳарбий ҳаракатлар, махсус гуруҳ ва батальоннинг жанговар ҳаракатлари назарий ва амалий жиҳатдан кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
12:30 / 21.09.2024
Журналистлар ҳалок бўлган 70 минг россиялик ҳарбийнинг исмини аниқлади
09:50 / 20.09.2024
Тошкентда Ўзбекистон-Озарбойжон маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
17:21 / 14.09.2024
Ўзбекистонлик ҳарбийлар Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро мусобақада 1-ўринни қўлга киритди
22:04 / 03.09.2024